Қалб касалликлари ва мунофиқлик आइकन

1.0 by Islomiy kitoblar


Feb 1, 2018

Қалб касалликлари ва мунофиқлик के बारे में

Islomiy kitoblar (Islom kitoblar): Qabl kasalliklari va munofiqlik

kutubxona

Islomiy kutubxonalar

Калб касалликлари ва мунофиклик

Қалб касалликлари

Бизни исломга ҳидоят қилган, Қуръонни таълим берган, уни қалбларга нур ва ҳидоят ҳамда турли иллатларга шифо қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Берган неъматлари ва қилган яхшиликлари учун Унга ҳамдлар айтамиз, шукрлар қила-миз.

Гувоҳлик бераманки, шериксиз якка-ю ягона бўлган Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, барча мулк Уники, ҳамдлар ёлғиз Унга хосдир. У ҳамма нарсага қодирдир. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом Унинг бандаси, элчиси ва халқи ораси-дан танлаб олиб ваҳийини ишониб топширган пайғамбаридир.

Аллоҳ пайғамбарлар орқали одамларни залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқди, кўру басир кўзларни, том битган қулоқларни ва ғофил қалбларни уйғотди. Пайғамбаримизга, уларнинг оиласига, саҳоба-ларига ва то қиёмат уларга чиройли суратда эргашиб, йўлларидан юрган кишиларга Аллоҳнинг раҳмати ва кўпдан-кўп саломлари бўлсин!

Эй биродар, қалб касаллигидан саломат бўлиш учун кўп куч ва вақтимизни сарф-ламоғимиз лозим. Зеро, қалбнинг исломдаги ўрни улуғдир. Қалб Парвардигор назари туша-диган тавҳид, иймон ва ихлос ўрнашадиган жойдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:

“Аллоҳ таоло сизларнинг ташқи кўрини-шингиз ва молларингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди”[1].

Ибн Қаййим раҳматуллоҳ алайҳ ёзади: “Аллоҳнинг ҳузурида амаллар сони ёки турли-туманлиги билан эмас, балки амал эгасининг содиқлиги, ихлоси ва Аллоҳнинг буюклигини идрок қила билиши билан бир-биридан афзал бўлади”.

Шайхул-ислом ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳ: “Қалб бу асл-асосдир”, деган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Қалб аъзоларнинг подшоси, аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшоҳ яхши бўлса, аскарлари ҳам яхши, подшоҳ ёмон бўлса, аскарлари ҳам ёмон бўлади”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар-ки у қалбдир”. (Яъни қалбнинг яхши бўлиши аъзоларнинг Аллоҳга итоат қилишини таминлайди).

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ деди: “Ҳадисда, қалбга алоҳида эътибор берилди. Чунки у инсон жисмининг амиридир. Амир яхши бўлиши билан унинг қўл остидагилар ҳам ўнгланади. Унинг ёмон бўлиши билан бутун халқ ёмон бўлади. Бу ўринда қалбнинг қадри баландлиги ва ҳалол меҳнатнинг унга таъсири борлигига эътибор қаратиляпти ва уни яхшилашга тарғиб қилиняпти”.

Эй азиз биродарлар, — Аллоҳ таоло сиз-ларни ўз раҳматига мушарраф айласин — билингларки, қалб уч турлик бўлади:

1 – Соғлом қалб.

2 – Ўлик қалб.

3 – Касал қалб.

Биринчи: Соғлом қалб

“Ва (барча жонзот) тирилтириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда на молу-давлат ва на фарзандлар фойда бермас. Лекин (у кунда) Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган кишиларгагина (мана шу соғлом қалб билан келишлари-гина фойда берур)”[2].

Ҳофиз ибн Касир раҳматуллоҳ алайҳ, ушбу ояти каримадаги соғлом қалб иборасини: “Кибрдан ва ширкдан саломат бўлган қалб”, деб шарҳладилар.

Қосимий эса: “Куфр ва мунофиқлик каса-лидан, ёмон хислатлардан холи бўлган қалб билан келган кишиларгагина”, деб шарҳла-ганлар.

Аллома ибн Қаййим раҳматуллоҳ алайҳ деди: “Соғлом қалб унда заррача ҳам ширк бўлмай, хоҳиш-ирода, муҳаббат, таваккул, ҳақ йўлига қайтиш, бўйсуниш, қўрқув умид билан бандачилигини холис Аллоҳ учун адо этиш каби сифатларга эга бўлган қалбдир. Бундай соғлом қалб эгаси яхши кўрса, фақат Аллоҳ учун яхши кўриб, ёмон кўрса ҳам Аллоҳ учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун бериб, бермаса, Аллоҳ учун бермайди. Инсон ҳақиқий қалб саломатлигига эришиш учун қуйидаги бешта нарсадан:

1 – Тавҳидга зид ширкдан,

2 – Cуннатга зид бидъатдан,

3 – Aмр ва наҳийга зид шаҳватдан,

4 – Зикрга зид ғафлатдан,

5 – Ихлосга зид ҳавои-нафсдан сақланмоғи лозим.

Қалб соғлом бўлишининг кўп яхши фойда-лари бордир:

Биринчи: Қалб ва нафс хотиржамлиги.

नवीनतम संस्करण 1.0 में नया क्या है

Last updated on Feb 1, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

अनुवाद लोड हो रहा है...

अतिरिक्त ऐप जानकारी

नवीनतम संस्करण

निवेदन Қалб касалликлари ва мунофиқлик अपडेट 1.0

Android ज़रूरी है

4.1 and up

अधिक दिखाएं

Қалб касалликлари ва мунофиқлик स्क्रीनशॉट

टिप्पणी लोड हो रहा है...
खोज हो रही है...
APKPure की सदस्यता लें
सर्वश्रेष्ठ एंड्रॉइड गेम और ऐप्स के शुरुआती रिलीज, समाचार और गाइड तक पहुंचने वाले पहले व्यक्ति बनें।
जी नहीं, धन्यवाद
साइन अप करें
सफलतापूर्वक सब्सक्राइब!
अब आप APKPure की सदस्यता ले रहे हैं।
APKPure की सदस्यता लें
सर्वश्रेष्ठ एंड्रॉइड गेम और ऐप्स के शुरुआती रिलीज, समाचार और गाइड तक पहुंचने वाले पहले व्यक्ति बनें।
जी नहीं, धन्यवाद
साइन अप करें
सफलता!
अब आप हमारे न्यूज़लेटर की सदस्यता ले चुके हैं।