Use APKPure App
Get Эъзозли китоб ва пок суннатдан (kutubxona) old version APK for Android
Islomiy kitoblar, kitobxonalar | Islom kitoblar: Ezozli kitob va pok sunnatdan
Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумли-гидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз ва:
﴿ هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الأُمِّيِّينَ رَسُولاً مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلالٍ مُبِينٍ ﴾
«У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатади-ган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни) юборган зотдир. Шак-шубҳасиз улар (ўзларига пайғамбар келишдан) илгари очиқ залолатда эдилар» (Жумъа: 2) деган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг Аллоҳ қулларига юбориш билан лутф қилган бандаси ва элчиси эканига шаҳодат келтираман. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿ لَقَدْ مَنَّ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولاً مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُوا عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلالٍ مُبِينٍ ﴾
«Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар» (Оли Имрон: 164).
Сўнг ...
Аллоҳ таоло одамзодни зулматлардан нурга, очиқ залолатдан қалбу кўнгиллар таскин топадиган мукаммал ҳидоятга чиқариш учун ҳидоят ва ҳақ дин билан юборди. Дарҳақиқат, «ҳидоят» — фойдали илм, «ҳақ дин» эса солиҳ амалдир. Бахтиёр ҳаёт шу икки рукнга асосланади.
Аллоҳ таолонинг Эъзозли китоби бандалар эътиқод, ибодат, муомала ва ахлоқларида эҳтиёж ҳис қиладиган барча нарсаларни ўз кафолатига олди. Покиза суннат эса Қуръон олиб келган ва тушуниш қийин ёки умумий бўлган мавзуларни очиқлаб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Гапларимни диққат билан эшитинглар: Менга Қуръон ва Қуръон мислича нарсалар берилди»— дедилар (Абу Довуд ривоти).
Ислом эътиқоди ўз ичига олган нодир хусусиятлар — диннинг устуни, пойдевори, қуввати ва бошқа барча динларга ғолиб бўлишининг сиридир.
Мазкур нодир хусусиятлардан баъзилари қуйи- дагилардир:
1 — Тавҳид.
Аллоҳ таолони ибодат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни эса эргашиш-ўрнак олиш билан яктолаш.
2 — (Эътиқод, ибодат ва муомала каби) бандаликни Аллоҳга топшириш.
Қандай ибодат қилиш, раббоний манбаъдан келади. Ибодат қилинар экан Қуръон ва суннатдан нарига ўтилмайди ҳамда ибодат шаклини фикр ва қиёсдан чиқарилмайди.
3 — Исломий эътиқоднинг одамларнинг Аллоҳ яратган фитратга, шайтонлар адаштиришидан илгари мутаносиб бўлиши.
4 — Исломий эътиқоднинг шубҳа ва майлликлардан холи соғлом ақлга мутаносиблиги.
5 — Умумийлик.
Исломий эътиқод Коинот, Ҳаёт ва Одамзоднинг барча қирраларини баён қилиб берган.
6 — Ўхшашлик.
Исломий эътиқоднинг бир қисми бошқа қисмини тасдиқлайди. Улар ўртасида зиддият ва тафовутлар йўқдир.
7 — Мўътадиллик.
Исломий эътиқод — турли маънолар ўртасидаги ҳаддан ошиш ва сустлик орасидаги мўътадиллик тарозисидир.
Ушбу хусусиятлар қуйидаги меваларни берди:
1 — Оламлар роббисига бўлган қуллик ва махлуқларга қул бўлишдан қутилиш.
2 — Оламлар роббисининг элчисига эргашиш ва бидъату бидъатчилардан қутилишни амалга ошириш.
3 — Доно ва бошқарувчи Холиққа боғланиш билан маънавий роҳат ва кўнгил таскини.
4 — Фикрий қаноат, ақлий давомийлик, зиддият ва хурофотлардан қутилиш.
5 — Руҳ ва жасад эҳтиёжларига жавоб бериш ҳамда эътиқод ва сулук ўртасидаги чамбарчас боғлиқлик.
Аллоҳ таолодан бу амални ўзи учун холис ва бандалари учун фойдали қилишини тилайман.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва бутун асҳобларига салавоту саломлар йўлласин!
Last updated on Jan 31, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Android ज़रूरी है
4.1 and up
श्रेणी
रिपोर्ट
Эъзозли китоб ва пок суннатдан (kutubxona)
1.0 by Islomiy kitoblar
Jan 31, 2018