ТАВҲИД АҚИДАСИ | Tavhid aqidasi आइकन

1.0 by Islomiy kitoblar


Jan 31, 2018

ТАВҲИД АҚИДАСИ | Tavhid aqidasi के बारे में

Islomiy kitoblar, kitobxonalar | Islom kitoblar: Tavex AKIDASI

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Робби Аллоҳга ҳамду санолар, Унинг содиқу амийн Пайғамбарига ва у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар бўлсин...

Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига саловот ва саломлар йўлласин.

биринчи боб:

Ақида илмига кириш

Бу боб қуйидаги бўлимларни ўзи ичига олади:

Биринчи бўлим: Ақида маъноси, унинг дин биносининг пойдевори сифатидаги аҳамияти.

Иккинчи бўлим: Соғлом ақида манбалари ва ақидани қабул қилишдаги салафлар манҳажи.

Учинчи бўлим: Ақидадан оғиб кетиш ва ундан сақланиш йўллари.

Биринчи бўлим:

Ақида маъноси, унинг дин биносининг пойдевори сифатидаги аҳамияти

Ақиданинг луғавий маъноси

Ақиданинг шаръий маъноси

Ақида Аллоҳга, малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришдир, буларни иймоннинг рукнлари деб аталади.

Шариат икки қисмга – эътиқодий ва амалий ишларга бўлинади.

Эътиқодий ишлар амалнинг кайфиятига (шакли шамойилига) тааллуқли бўлмаган, Аллоҳнинг рубу-биятига, Унга ибодатнинг вожиблигига эътиқод қилиш, шунингдек юқорида айтилган барча иймон рукнларига эътиқод қилиш каби ишлардир. Уларни асллар деб номланади.

Соғлом ақида – дин унинг устига қуриладиган ва амаллар у билан саҳиҳяроқли бўладиган асосдир.

Аллоҳ таоло айтади:

«Ким Роббига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин!» (Каҳф: 110).

«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилинган-дир: Қасамки, агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб қолурсан!» (Зумар: 65).

«Бас сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис килган ҳолда ибодат қилинг! (Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир» (Зумар: 2, 3).

Ушбу ояти карималар ва шу маънодаги бошқа кўплаб оятларда амаллар фақат ширкдан холи бўлсагина мақбул бўлишига далил бордир. Шунинг учун пайғамбарлар — уларга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин — энг аввало ақидани тузатишга аҳамият қаратганлар. Улар ҳамма нарсадан аввал қавмларини ягона Аллоҳгагина ибодат қилишга ва Ундан ўзгага ибодатни тарк қилишга даъват қилардилар.

Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шай-тондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).

Ҳар бир пайғамбарнинг қавмига айтадиган бирин-чи сўзлари шундай эди:

«Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир» (Аъроф: 59, 65, 73, 85).

Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуайб ва бошқа пайғамбарлар ўз қавмларига шундай хитоб қилганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғам-барликнинг илк даврида, Маккада ўн уч йил мунтазам равишда одамларни тавҳидга ва ақидани тузатишга чақирдилар. Чунки, дин биносининг асосий пойдевори шудир. Барча замонларда даъват эгалари ва ислоҳга чорловчилар пайғамбарлар изидан бориб, биринчи навбатда даъватларини тавҳидга чорлаш ва ақидани тузатишга чақиришдан бошлардилар, шундан кейин-гина диндаги бошқа буюрилган ишларга ўтардилар.

Шундан келиб чиқиб, унинг манбалари ҳам Китоб ва Суннатда келган далилларга чеклангандир. Чунки, Аллоҳни ва Унга нисбатан эътиқод қилиниши вожиб бўлган ва Уни поклаш лозим бўлган нарсаларни ҳеч ким Унинг ўзидан кўра яхшироқ билмайди, Аллоҳни Унинг Ўзидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра яхшироқ билувчи йўқдир. Шунинг учун салафи солиҳнинг ва уларга эргашган-ларнинг ақидани қабул қилишдаги манҳажи Китоб ва Суннатга чекланган эди.

Аллоҳ таоло ҳаққида Китоб ва Суннат нимага далолат қилган бўлса, улар ўша нарсага иймон келтирдилар, эътиқод қилдилар ва унга амал қилдилар. Шунинг учун улар ўртасида эътиқод борасида ихтилоф бўлмади, барчаларининг ақидалари битта ва жамоатлари бир бўлди. Чунки, Аллоҳ таоло Унинг Китобини ва Пайғамбарининг Суннатини маҳкам тутган кишиларни жамул-жам ва иттифоқ қилишга, эътиқодларини тўғрилаб қўйишга ва манҳажларини бирлаштириб қўйишга Ўзи кафил бўлган.

अनुवाद लोड हो रहा है...

अतिरिक्त ऐप जानकारी

नवीनतम संस्करण

निवेदन ТАВҲИД АҚИДАСИ | Tavhid aqidasi अपडेट 1.0

Android ज़रूरी है

4.1 and up

अधिक दिखाएं

नवीनतम संस्करण 1.0 में नया क्या है

Last updated on Jan 31, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

अधिक दिखाएं

ТАВҲИД АҚИДАСИ | Tavhid aqidasi स्क्रीनशॉट

पिछले 24 घंटों में लोकप्रिय लेख

टिप्पणी लोड हो रहा है...
खोज हो रही है...
APKPure की सदस्यता लें
सर्वश्रेष्ठ एंड्रॉइड गेम और ऐप्स के शुरुआती रिलीज, समाचार और गाइड तक पहुंचने वाले पहले व्यक्ति बनें।
जी नहीं, धन्यवाद
साइन अप करें
सफलतापूर्वक सब्सक्राइब!
अब आप APKPure की सदस्यता ले रहे हैं।
APKPure की सदस्यता लें
सर्वश्रेष्ठ एंड्रॉइड गेम और ऐप्स के शुरुआती रिलीज, समाचार और गाइड तक पहुंचने वाले पहले व्यक्ति बनें।
जी नहीं, धन्यवाद
साइन अप करें
सफलता!
अब आप हमारे न्यूज़लेटर की सदस्यता ले चुके हैं।