Use APKPure App
Get АЛЛОХГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ (Allohga iymon keltirish) old version APK for Android
ALLOHGA IYMON KELTIRISH
«Аллоҳга иймон келтириш» — Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг борлиги, Унинг фақат ўзигина ибодат қилинишга лойиқ, камолот сифатлари билан сифат-ланган, нуқсонли сифатлардан пок ва барча нарсалар-нинг Роббиси эканига қатъий эътиқод қилишдир.
Биринчи: Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш
Аллоҳнинг борлиги ҳақиқатларнинг ҳақиқатидир:
﴿ ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ ﴾
«Сабаби, фақат Аллоҳ ҳақдир» (Ҳаж: 62).
Аллоҳнинг борлиги ҳақида шубҳага тушишнинг ўзи туҳмат ва нонкўрликдир:
﴿ قَالَتْ رُسُلُهُمْ أَفِي اللّهِ شَكٌّ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ ﴾
«Пайғамбарлари айтдилар: «Осмонлар ва Ер-нинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ(нинг борлиги ва бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мумкин-ми?!» (Иброҳим: 10).
Аллоҳнинг борлигини инкор этиш кибр ва куфр-дир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قَالَ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا أَنزَلَ هَـؤُلاء إِلاَّ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ بَصَآئِرَ وَإِنِّي لَأَظُنُّكَ يَا فِرْعَونُ مَثْبُوراً ﴾
«(Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва Ернинг Парвардигоригина нозил қилганини аниқ билур-сан. Ҳеч шубҳа йўқки, эй Фиръавн, мен сени ҳалок қилингувчи, деб ўйламоқдаман»» (Исро: 102);
﴿ قَالَ فِرْعَوْنُ وَمَا رَبُّ الْعَالَمِينَ . قَالَ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا إن كُنتُم مُّوقِنِينَ . قَالَ لِمَنْ حَوْلَهُ أَلَا تَسْتَمِعُونَ . قَالَ رَبُّكُمْ وَرَبُّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ . قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ الَّذِي أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌ . قَالَ رَبُّ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَا إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ ﴾
«Фиръавн деди: «Барча оламларнинг Пар- вардигори (деганинг) нимаси яна?». (Мусо) айтди: «У агар ишонадиган бўлсанглар, осмонлар ва Ер- нинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсалар- нинг Парвардигори — ҳожасидир. (Фиръавн) атро-фидаги (аъёнлар)ига: «Қулоқ солмайсизлар-ми?», деб (масхара қилди). (Мусо) айтди: «У сизларнинг ҳам, ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Парвардиго-ридир». (Фиръавн) деди: «Сизларга элчи қилиб юборилган бу пайғамбарингиз шак-шубҳасиз жин-нидир». (Мусо) айтди: «Агар ақл юргизувчи бўлсангизлар, У машриқ ва мағрибни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парварди-горидир»» (Шуаро: 23 - 28).
Аллоҳ таолонинг борлигига бир неча нарса далолат қилди. Шулардан:
Соғлом фитрат.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفاً فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴾
«Бас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқат-ни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар» (Рум: 30).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Ҳар бир чақалоқ фитрат узра туғилади. Бас, уни яҳудий қилган ҳам, насроний қилган ҳам, мажусий қилган ҳам ота-онасидир» (Имом Бухорий ривояти).
Ўзининг соғлом фитратида қолган ва фитратини бузадиган бирон нарса содир бўлмаган ҳар бир банда, қалбида Аллоҳ таолога бўлган иймонни ҳис қилади. Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда шундай дейди: «Мен бандаларимни мусулмон қилиб яратдим. Бироқ, уларга шайтонлар келиб, динларидан воз кечтирди» (Имом Муслим ривояти).
Соғлом ақл.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ ﴾
«Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгув-чимиканлар-а?!» (Тур: 35).
Шаҳват ва шубҳалардан мосуво бўлган ақл, махлуқотларнинг яратгувчи Холиқи бўлиши керак-лигига қатъий ишонади. Чунки, махлуқотлар тасоди-фан яратилиши ёки баъзилари бошқаларини яратиш-лари мумкин эмас. Зеро йўқ нарса бор нарсани ярата олмайди! Яратгувчи Холиқнинг бўлиши шартдир. У эса Аллоҳ таолодир. Арабларнинг жоҳилият замони-даги истеъдодли нотиқларидан бири бўлган Қусс ибн Соида Иёдий, ақлининг соғломлиги билан, шундай деган эди: «Қумалоқ туяга, из эса юришга далолат қилади. Шундай экан, юлдузли осмон, водийлари мўл замин яратгувчи ва хабардор Зотга далолат қилмай-дими?!».
Android ज़रूरी है
4.1 and up
श्रेणी
रिपोर्ट
Last updated on Jan 31, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
АЛЛОХГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ (Allohga iymon keltirish)
41.023 by Islomiy kitoblar
Jan 31, 2018